Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2021 (ҳижрий 1442) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори эълон қилинди.
Қарорга кўра, закотнинг тиллодан нисоби 85 грамм бўлиб, бугунги кунда 1 грамм тиллонинг ўртача нархи 320 000 сўмни, закот нисоби 27 200 000 сўмни ташкил этади.
Шу муносбати билан зарур эҳтиёждан ташқари бир йил давомида 27 200 000 сўм ва ундан ортиқ маблағга эга бўлган мусулмон киши жами маблағининг қирқдан бирини закот ниятида камбағал ва фақирларга беради.
Фитр – ўз имкониятига қараб қуйидаги тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан садақа бўлиб, садақанинг миқдори:
- буғдойдан 2 кг 10 000 (ўн минг) сўм;
- арпадан 4 кг 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;
- майиздан 2 кг 80 000 (саксон минг) сўм;
- хурмодан 4 кг 140 000 (бир юз қирқ минг) сўм деб белгиланди.
Бу йилги Фидя миқдори бир кун учун 25 000 сўм, бир ойга 750 000 сўм этиб белгиланди.