Телеграм каналимиз

Uzcard ва HUMO ҳамкорликда иш юритишларини эълон қилишди

Uzcard ва HUMO ўртасида ҳамкорлик тўғрсидаги меморандум имзолангани муносабати билан терминаллар ҳар иккала картани ҳам қабул қила бошлайди.

Компаниялар бир нечта қўшма лойиҳаларни ишга туширади, биринчи навбатда инфратузилмаларнинг босқичма-босқич интеграцияси олиб борилади. 2021 йил охирига қадар терминаллар иккала турдаги карталарни ҳам қабул қилиши кутилмоқда.

HUMO директори Шухратбек Курбановнинг фикрига кўра бу тарзда истеъмолчилар, банклар ва тадбиркорларга қулайлик яратилади. Харидорлар савдо нуқтаси қайси терминалдан фойдаланаётгани ҳақида қайғуриши шарт эмас. Тадбиркорлар эса ҳар иккала картадан савдо қилишлари мумкин бўлади. Бироқ, Uzcard ва HUMO рақобат муҳитини яратишда давом этишади.

«Ҳамкорлик молиявий хизматларни фуқаролар учун қулай ва осон қилади. Бу, ўз навбатида, компанияни янги технологияларни ишлаб чиқишга, тўлов бизнесини ривожлантиришга ва хизмат кўрсатиш сифатини оширишга ундайди», – дейди Uzcard директори Фарруҳ Зиаев. Унинг сўзларига кўра, бу рақобатни янада ривожлантириш ва бозорда янги иштирокчиларни пайдо бўлишига ҳам ёрдам беради.

Телеграм каналимиз