Телеграм каналимиз

Туронбанкдан истеъмол ва автокредит шартлари билан танишинг

Туронбанк томонидан доимий даромадга эга жисмоний шахсларга қуйидаги шартлар асосида истеъмол кредити, автокредит ва микроқарзни таклиф этитмоқда:

 Истеъмол кредити шартлари:

  • Муддати: 3 йилгача;
  • Фоиз ставкаси: йиллик 26%;
  • Бошланғич бадал миқдори: 0%.

 Бирламчи ва иккиламчи бозор учун автокредит шартлари:

  • Муддати: 3 йилгача
  • Йиллик фоиз ставкаси:
    • Бошланғич бадални 30 % тўласангиз йиллик – 26%;
    • Бошланғич бадални 40 % тўласангиз йиллик – 25%;
    • Бошланғич бадални 50 % тўласангиз йиллик – 24%.

Микроқарз таклифи шартлари қуйидагича:

  • Миқдори: 50 млн. сумгача;
  • Миқдори: БҲМ 100 баробаригача;
  • Йиллик фоиз ставкаси:
    • Таъминотга учинчи шахс кафиллиги ёки суғурта полюси тақдим қилганда 24 ойга: 26%
    • Таъминотга мол – мулк тақдим қилинганда 36 ойга: – 26%.

Такдим этиладиган хужжатлар:

  • кредит тақдим қилиниши тўғрисида ариза;
  • қарз олувчилар паспорти;
  • иш жойидан охирги 12 ойлик даромади тўғрисида маълумотнома;
  • автомобиль хариди шартномаси;
  • кредит таъминотига тегишли хужжатлар.

Таъминот сифатида қуйидагилар қабул қилинади:

  • кўчмас мулк; 
  • транспорт воситалари;  
  • тилла буюмлар ёки қимматли қоғозлар гарови; 
  • юридик ва жисмоний шахслар кафиллиги; 
  • кредит қайтмаслиги хатарини суғурталаш бўйича полис;  
  • бошқа ликвидли мулклар гарови.

Қўшимча маълумотларни банк расмий сайти ёки қуйидаги рақам (+998 95) 144-60-00 орқали олишингиз мумкин.

Телеграм каналимиз