«Asia Alliance bank» Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ва ички диллерлар томонидан реализация қилинадиган автомобиллар хариди учун автокредитлар таклиф этмоқда. Автокредитлар шартлари қуйидагича:
- Фоиз савкаси:
- 12 ойгача – йиллик 23%;
- 24 ойгача – йиллик 24,99%;
- 36 ойгача – йиллик 25,99%;
- 48 ойгача – йиллик 26,99%;
- Миқдор: сотиб олинган транспорт воситасининг 70% кўп бўлмаган миқдорда;
- Бошланғич тўлов: автомобил умумий нархининг 30%дан кам бўлмаган ҳолда.
Кредит таъминоти сифатида қуйидагилар қубул қилинади:
- Харид қилинаётган автотранспорт воситаси;
- Суғурта ташкилотининг кредит ва фоизлар қайтмаслик ҳавфини суғурта қилиш полиси.
Гаровнинг умумий миқдори кредит миқдорининг камида 125 фоизини ташкил қилиши керак.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
- кредит тақдим қилиниши тўғрисида ариза;
- қарз олувчилар паспорти;
- иш жойидан охирги 12 ойлик даромади тўғрисида маълумотнома;
- автомобиль хариди шартномаси;
- таъминот ҳужжатлари.
Тўлиқроқ маълумотни банкнинг расмий сайти ёки (+998 71) 231-60-00 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.