Телеграм каналимиз

«Asia Alliance bank» қулай шартлар асосида автокредит таклиф этади

«Asia Alliance bank» Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ва ички диллерлар томонидан реализация қилинадиган автомобиллар хариди учун автокредитлар таклиф этмоқда. Автокредитлар шартлари қуйидагича:

  • Фоиз савкаси:
    • 12 ойгача – йиллик 23%;
    • 24 ойгача – йиллик 24,99%;
    • 36 ойгача – йиллик 25,99%;
    • 48 ойгача – йиллик 26,99%;
  • Миқдор: сотиб олинган транспорт воситасининг 70% кўп бўлмаган миқдорда;
  • Бошланғич тўлов: автомобил умумий нархининг 30%дан кам бўлмаган ҳолда.

Кредит таъминоти сифатида қуйидагилар қубул қилинади:

  • Харид қилинаётган автотранспорт воситаси;
  • Суғурта ташкилотининг кредит ва фоизлар қайтмаслик ҳавфини суғурта қилиш полиси.

Гаровнинг умумий миқдори кредит миқдорининг камида 125 фоизини ташкил қилиши керак.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • кредит тақдим қилиниши тўғрисида ариза;
  • қарз олувчилар паспорти;
  • иш жойидан охирги 12 ойлик даромади тўғрисида маълумотнома;
  • автомобиль хариди шартномаси;
  • таъминот ҳужжатлари.

Тўлиқроқ маълумотни банкнинг расмий сайти ёки (+998 71) 231-60-00 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.

Телеграм каналимиз