“Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури доирасида кредитлар талабгорларга тадбиркорликни йўлга қўйиш ёки ривожлантириш мақсадлари учун ажратилади. Ушбу имтиёзли кредитлар Микрокредитбанк, Агробанк, ҳамда Халқ банки томонидан тақдим этилади.
Тадбиркорларни йўлга қўйиш ёки ривожлантириш бўйича ҳар қандай фаолият турига паррандачилик, балиқчилик, тикувчилик тўқувчилик ва бошқалар киради. Кредитлар тижорат банклари орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида, 2021 йил 1 январдан эса тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда берилади.
Ушбу кредит ҳисобидан амалга ошириш мустасно:
- илгари олинган кредитларни ва бошқа ҳар қандай қарзларни қайтариш;
- алкагол ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш;
- савдо-воситачиликни амалга ошириш;
- умумий овқатланиш ташкилотларининг айланма маблағларини шакллантириш;
- ишлаб чиқариш мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни сотиб олиш;
- маъмурий ҳаражатларни тўлаш, жумладан хизмат автомобиллари таъминоти;
- мебель,уяли телефон сотиб олиш, ҳамда алоқа хизматларини тўлаш.
Банклардаги кредит шартлари билан қуйида танишинг
Хорижда пулсиз қолган Ўзбекистон фуқароларига қарз бериб турилади