Телеграм каналимиз

Энергия тежовчи қурилмалари харжатлари давлат томонидан компенсация қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг 217-сонли қарорига мувофиқ энергия тежовчи қурилмалар хариди учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ҳужжатга кўра компенсация 2020 йил 1 январдан бошлаб ўз маблағи ҳисобидан энергия тежовчи қурилмаларни харид қилган юридик ва жисмоний шахсларга қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситкичлари, газ-горелкали, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, қозонлар, шунингдек энергия самарадор бошқа ускуналарнинг харид қилинган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун ажратилади.

Компенсация Давлат бюджети ҳисобидан қуйидаги миқдорларда ажратилади:

Жисмоний шахсларга қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситкичлари, шунингдек энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларни сотиб олиш харажатларининг 30%и миқдорида, жумладан:

  • қуёш фотоэлектрик станциялари учун – 3 млн сўмдан;
  • қуёш сув иситкичлари учун – 1,5 млн сўмдан;
  • энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар учун – 200 минг сўмдан ошмайдиган миқдорда;

Шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар, қозонлар ва энергия самарадор бошқа ускуналарни харид қилиш учун олинган тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисми қоплашга:

  • жисмоний шахсларга – 500 млн сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича – МБнинг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 8 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда;
  • юридик шахсларга – 5 млрд сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича – МБнинг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 5 фоиз пунктидан кўп бўлмаган микдорда. 
Телеграм каналимиз