Қоидабузарликларни аниқлаш учун камералар ўрнатиш жойлари бошланғич нархлари эълон қилинди

2021 йилнинг 21-апрелидаги №232 сонли қарорга мувофиқ Тадбиркорлар томонидан қоидабузарликларни аниқлаш учун камералар ўрнатиш тартиби белгиланди.

Автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситалари ўрнатилиши мумкин бўлган жойлар “E-IJRO AUKSION” платформасида онлайн аукционга қўйилади. Тадбиркорларга ушубу ҳудудлардаги сўнгги 2 йилда аниқланган қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинади.

Тадбиркорларга йўлларда хусусий радарларни ўрнатишга рухсат бериш лойиҳаси кўриб чиқилди

Ўрнатиладиган жойларнинг бошланғич нархи 735.000 сўмдан 8.575.000 сўмгача этиб белгиланди.

Тизим ишга туширилган кундан бошлаб тадбиркорларга 1 йил давомида қайд этилган қоидабузарликлардан ундирилган жарима суммасининг 50 фоизи, 1 йил ўтгач эса 25 фоизи ўтказиб берилади.

Арзон авиачипталарни қидириш