Барчамиз чиройли қомат соҳиби бўлишни истаймиз, бироқ уй юмушлари, болалар билан бўлиб озишга эътибор қарата олмаймиз. Қуйида уй шароитида ортиқча калориялардан эффектив халос бўлиш усулларини келтирдик.
1. Севимли мусиқангизда рақсга тушинг: 15 дақиқали рақс – минус 112 калория;
2. Болалигингизни эсланг: арқонда 10 дақиқа сакраш – минус 115 калория.
3. Тозалаш кунини эълон қилинг: 30 дақиқа пол ювиш – минус 121 калория.
4. Қўшнилардан хабар олинг: 30 дақиқа мобайнида зинапоядан юқорига кўтарилиб, тушиш – минус 190 калория.
5. Уй ҳайвонларига вақтингизни ажратинг: уй ҳайвонлари билан 30 дақиқа мобайнида фаол ўйнаш – минус 97 калория.
6. Спорт мураббийингизни ўзгартиринг: спорт видео курслари орқали 30 дақиқа машқ қилиш- минус 104 калория.
7. Эскпресс машғулотлар кунини эълон қилинг: сакраш, «обруч» айлантириш – минус 138 калория.
Озишга ёрдам берадиган 5 та маҳсулот
1. Грейфурт
- Чарчоқ ва депрессия учун ажойиб воситадир;
- Турли хил парҳез таомномаларида ишлатилади;
- Овқат ҳазм қилишга ижобий таъсир қилади (фақат грейфурт шарбатини овқатдан 20 дақиқа олдин ичиш керак).
2. Ананас
- Селлюлит билан курашишга, терини юмшатиш, кичик яраларни тузалишига ёрдам беради;
- Тромб ҳосил бўлишининг олдини олади;
- Шишлар билан курашишга, ҳамда шамоллаш аломатларини яхшилашга ёрдам беради.
- Мутахассислар юрак, буйрак, қон-томирлари хасталикларида ананас шарбатини ичишни тавсия этишади.
3. Брокколи
- Юрак фаолиятини яхшилайди;
- Иммунитети заифлашган одамларга фойдали (ҳатто кичик болалар ва ҳомиладор аёллар);
- Ошқозон яраси билан курашишга ёрдам беради;
- Саратон ривожланишига тўсқинлик қилади;
- Кўзлар учун зарур бўлган витасинлари таркибида мавжуд 3 та мева рўйҳатига киради;
- Эффектив антицеллюлит восита;
- Танада сув алмашинуви жараёнини тартибга солади.
4. Спаржа
- Қонни тозалайди, юрак қон-томирлари тизими функциясига ижобий таъсир кўрсатади.
- Ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам беради;
- Терини силлиқлайди, сочлар табиийлашади.
5. Кўк чой
- Саратон ўсмалари пайдо бўлиши эҳтимолини камайтиради;
- Иммунитетни мустаҳкамлайди;
- Ошқозон-ичак тракти ва ҳазм қилишни яхшилайди;
- Метаболизмни нормаллаштиради;
- Асаб тизимини мустаҳкамлайди, депрессияни олдини олади;
- Антибактериал хусусиятга эга.