Тўхташ қоидалари бузгалик бўйича жарималар миқдори пасайтирилди

2021 йил янва ойида депутатлар жарималарни аҳолининг даромадига асосан камайтириш таклиф қилишган эди. Сенат тўхташ қоидаларини бузганлик учун жаримани камайтириш бўйича лойиҳани тасдиқлади. Бундан ташқари, йил давомида такрорланган қоидабузарлик учун жариманинг ошиб бориш тартиби бекор қилинди. Қонун Президент томонидан имзолангандан сўнг кучга киради.

128-6-модда (ҳайдовчилари томонидан тўхташ ыоидаларни бузиш).

Жарима ҳажми БҲнинг 3 баробардан 2 гача камайтирилади. Бундан ташқари, моддадан «жарималар занжири» ҳосил қилиб, унинг миқдорини 3 баробардан 15 баробаргача кўтарадиган 2, 3 ва 4 қисмлари олиб ташланди.

Ягона ставка БҲМнинг 2 бароварида (490 минг сўм) этиб белгиланди.

123-модда бўйича автотранспорт воситаларидан ахлат ёки бошқа буюмларни ташлаганлик учун ундириладиган жарима миқдори БҲМнинг 1,5 баробардан 0,5 баробаргача қисқартирилди.

54-модда бўйича эпидемия қоидаларини бузганлик учун тортиладиган жарима миқдори БҲМнинг 30 баробордан (6,69 млн. сўм) 20 баробарга (4,9 млн. сўм) тушурилди.

137-модда йўл-транспорт ҳодисалари иштирокчиларининг ҳодиса жойидан кетиши билан боғлиқ бўлган қоидабузарликларга тегишли. Энди жазо тариқасида 30-баробар миқдоридаги жарима, транспорт воситасидан 2 йил давомида фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ёки 15 кунгача маъмурий ҳибсга олиш кабилар қўлланилади. Жазо ҳодисанинг ва зарарнинг даражасига қараб белгиланади. Жиддий оқибатларга олиб келган қонунбузарликлар учун санкциялар ўзгаришсиз қолади.

Йўл қоидасини бузганлик учун жарима миқдорлари