Телеграм каналимиз

Ўсимлик ёғи импорти ва ишлаб чиқариши учун қулайлик яратилди, экспортга чекловлар қўйилди

Президент Шавкат Мирзиев «Аҳолини муайян турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида» ги қонунни имзолади.

Ҳужжатга мувофиқ, 2021 йил 1 майдан қуйидагилар қўшилган қиймат солиғидан озод этилади:

  • Ўсимлик мойи, кунгабоқар ва зиғир уруғлари, шунингдек соя дуккакикларини олиб кириш;
  • Ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ёки айланма сотувини амалга ошириш.

Ушбу чора-тадбирлар орқали ёғнинг нархини сақлаб туриш ва аҳолининг эҳтиёжларини қондириш кутилмоқда.

Бундан ташқари:

  • Кунгабоқар. пахта уруғлари, ҳамда мойлари экспортига божхона тўловлари белгиланди;
  • Импорт қилинган кунгабоқар уруғидан қайта ишланиб, олинган ўсимлик ёғи маҳсулотларинг 50 фоизидан кўпини экспорт қилиш тақиқланади.

Нега ушбу чора-тадбирлар амалга оширилмоқда?

Ташқи бозорлардаги вазият ички бозорда ўсимлик мойининг нархларига таъсир этмоқда. Истеъмол бозорида аҳолининг тахминан ярим эҳтиёжи 460 минг тонна миқдорида импорт маҳсулотлари билан қондирилмоқда.

Дунё бўйлаб март ойида ўсимлик мойининг ўртача нархи ўтган йилнинг бошига нисбатан 86 фоизга ўсди, жорий йилга нисбатан эса 21 фоизга кўпайди.

Кунгабоқар ёғининг 70 фоизи Россиядан олиб келинмоқда. Агар 2020 йилда Россияда кунгабоқар ёғининг нархи ўртача 900 долларни ташкил этган бўлса, 2021 йил март ойида у 1 250 долларга кўтарилди. Бундан ташқари, РФ жорий йилнинг 1 сентябридан кунгабоқар мойи экспорти божхона тўловлари жорий этишни режалаштирмоқда. Ушбу кўрсатгичлардан келиб чиқиб, Ўзбекистонда кунгабоқар ёғи нархи ўртача 38% кўтарилди.

Телеграм каналимиз