Ҳукуматнинг 2021 йил 4 майдаги 271-сонли “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ энди ҳайдовчилардан ишончнома талаб этилмайди.
Шунингдек, 2021 йил 1 сентябрдан ҳайдовчилардан:
- автомототранспортни бошқариш учун ишончнома
- техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот
- автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома электрон баъзага жойлаштирилади. Шунинг учун ҳайдовчилардан ушбу ҳужжатлар талаб этиш тартиби бекор қилинади.
2021 йил 1 августдан қуйидаги давлат хизматлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатилади:
- ҳайдовчилик гувоҳномаси берадиган нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш;
- ҳайдовчилик гувоҳномаси имтиҳонларини қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш.
2021 йил 1 июлга қадар ДЙҲХХ органларида автоматлаштирилган электрон тизимларнинг ЯИДХПга интеграция қилинган ҳолда тўлиқ ишга туширилиши таъминланади.
Ҳайдовчилик гувоҳномасига бепул ўқитиш лойиҳаси йўлга қўйилмоқда