Телеграм каналимиз

Энди ҳайдовчилардан ишончномани талаб этилмайди

Ҳукуматнинг 2021 йил 4 майдаги 271-сонли “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ  энди ҳайдовчилардан ишончнома талаб этилмайди.

Шунингдек, 2021 йил 1 сентябрдан ҳайдовчилардан:

  • автомототранспортни бошқариш учун ишончнома
  • техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот
  • автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома электрон баъзага жойлаштирилади. Шунинг учун ҳайдовчилардан ушбу ҳужжатлар талаб этиш тартиби бекор қилинади.

2021 йил 1 августдан қуйидаги давлат хизматлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатилади:

  • ҳайдовчилик гувоҳномаси берадиган нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш;
  • ҳайдовчилик гувоҳномаси имтиҳонларини қабул қилиш учун ҳужжатларни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш.

2021 йил 1 июлга қадар ДЙҲХХ органларида автоматлаштирилган электрон тизимларнинг ЯИДХПга интеграция қилинган ҳолда тўлиқ ишга туширилиши таъминланади.

Телеграм каналимиз