2020 йил октябрь ойида Тошкентдаги Kia дилерлик марказида Kia – К5 ва Seltos автомобиллари тақдимоти бўлиб ўтган эди. Ўтган йилнинг декабридан бошлаб ушбу моделлар ADM Jizzakh заводида ишлаб чиқарилмоқда.
Яқинда қуйидаги банклар билан ҳамкорликда Kia автомобиллари учун автокредитлар таклифи йўлга қўйилди:
- «Трастбанк»
- «Равнақ-банк»
- «Давр банк»
- «ASIA ALLIANCE BANK»
- Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ру (Ўзмиллийбанк)
- «Капиталбанк»
- «Асака»
- «Алоқабанк»
- «Ипак Йули»
Автокредит шартлари:
- Фоиз ставкаси: йиллик 19%;
- Бошланғич тўлов: 30%;
- Муддат: 1 йилдан 4 йилгача.
Kia маҳаллий ишлаб чиқарилган автомобиллар қатори янги моделлар билан тўлдирилиши кутилмоқда. Янги автомобиллар ҳақидаги маълумотларни Kia расмий сайти орқали билиб олишингиз мумкин.