Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 майдаги 319-сон қарорига мувофиқ болаларни давлат боғчаларига қабул қилиш тартиби ўзгарди.
Қарорга кўра, Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида маълумотлар автоматик равишда мунтазам янгиланиб борилиши интеграция қилинади.
Давлат хизматидан фойдаланиш учун ариза берувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- сўровномада ташкилотнинг бола учун тўғри келадиган ёшдаги бўш ўринларга эга бўлган гуруҳини (йўлланма олиш учун) ёки бўш ўринларга эга бўлмаган гуруҳини (навбатга киритилиши учун) кўрсатиш (танлаш);
- болани туғилган вақтдан бошлаб ташкилотга навбатга қўйиш;
- бир вақтда учтагача ташкилотга навбатга қўйиш;
- хато киритилган маълумотларни тузатиш;
- давлат хизмати кўрсатилаётган ҳар қандай босқичда ундан фойдаланишни рад этиш.
2021 йил 31 май кунига қадар етти ёшга тўладиган болаларнинг сўровномалари автоматик равишда навбатдан чиқарилади.
Давлат боғчаларида 2021 йил учун тўловларни ошириш таклиф этилмоқда