Ўзбекистон Ресупбликаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6186-сон Фармонига мувофиқ 2021 йил 1 майга қадар Молия вазирлиги томонидан аҳолига қулай шаклда қуйидаги маълумотларни тақдим этувчи ипотека бозори веб-порталини ишга тушириши юклатилган эди.
2021 йил 17 июнда Қурилиш вазирлиги вакиллари Ўзбекистонда ипотека кредитлари бўйича ipoteka-bozori.uz веб-сайти ишга туширилганлиги ҳақида маълум қилишди. Веб-портал қуйидаги маълмуотларни ўз ичига олади:
- янги уйлар каталоги
- харита бўйича уй-жой қидириш
- қурилиш ташкилотлари рўйхати
- ипотека кредитлари ва калкулятори
- ипотека бўйича давлат дастурлари ҳақида маълумотлар ва бошқалар.
Сайт ҳали ҳам синов режимида, шунинг учун сиз бўш саҳифалар ёки носоз ҳаволаларга дуч келишингиз мумкин. Бундан ташқари, ҳозирча сайтга хавфсиз уланиш имкони мавжуд эмас.
Ипотека кредитлари билан қуйида танишинг
Уй-жой сотиб олиш субсидия ажратилиш тартиби бўйича барча саволларга жавоб