Телеграм каналимиз

2021-2022-ўқув йили учун 20-июндан абитуриентларни рўйхатга олиш бошланади

Давлат тест маркази 2021 йил 20 июндан 2021-2022-ўқув йили учун бакалавриат йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланишини эълон қилди.

Aбитуриент рўйхатдан ўтиши учун my.dtm.uz сайти ёки Ягона портал (https://my.gov.uz/uz/service/259) дан фойдаланиши мумкин.

Саҳифада абитуриентлар телефон рақамини орқали авторизация килиб, паспорт маълумотлари, доимий яшаш манзили, таълим муассасаси маълумотларни, имтиёзлари мавжуд бўлса, уларни текширишлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлса, сертификат маълумотларини киритишлари мумкин.

Телеграм каналимиз