Телеграм каналимиз

Кўп қаватли уй-жойларни бошқариш тизимига ўзгартиришлар киритилди

Президентнинг “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ–5152-сонли қарори билан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган оилаларга мажбурий бадални тўлаб бериш учун субсидия ажратилади.

2021 йил 1 октябрдан қуйидаги ўзгаришлар киритилади:

  • қурилиши тугалланган уй-жойни бошқариш биринчи икки йилда қурувчи томонидан амалга оширилади;
  • уй-жой эксплуатациясининг кафолат муддати 2 йил этиб жорий қилинади;
  • уй-жойнинг кадастр паспортида кўп квартирали уй-жойга туташ ер участкаси тўғрисида маълумотлар мажбурий тартибда бўлиши шарт;
  • кўп квартирали уй-жойларни бошқарувчиларнинг электрон реестри ишга туширилади.

2022 йил 1 январдан қуйидагилар кучга киради:

  • мулкдорларнинг бошқарувчи олдида қарздорлиги мулк ҳуқуқини расмийлаштиришда нотариал идоралар томонидан тегишли шартномада акс эттирилади;
  • “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган оилаларга мажбурий бадални тўлаб бериш учун субсидия ажратилади;
  • уй-жой мулкдорларининг шахсий идентификация рақами ва уларнинг тегишли мол-мулки кадастр рақамидан фойдаланган ҳолда биллинг тизими жорий қилинади.

2021 йил 1 июлдан кўп квартирали уй-жойларни бошқариш усули ширкатлардан бошқарувчи ташкилотларга ўтган уй-жойлар учун жалб қилинган кредитларнинг муддатини, маҳаллий ҳокимликлар кафиллиги асосида, уч йилгача узайтириш чоралари кўрилади.

Қарорга кўра, қуйидаги масалалар бўйича умумий йиғилишнинг қарори, агар уни ёқлаб уй-жой мулкдорлари ёки улар вакилларининг 80 фоизидан кўпроғи овоз берса, қабул қилинган деб ҳисобланади:

  • кўп квартирали уй-жойга туташ ҳудудларда янги объектларни қуриш;
  • мулкдорлар амал қилиши мажбурий бўлган кўп квартирали уй-жойларда умумий мол-мулкни бошқаришнинг талаб ва қоидаларини тасдиқлаш;
  • кўп квартирали уй-жой учун қарз ва кредитларни жалб қилиш.
Телеграм каналимиз