Телеграм каналимиз

2021 йил 28 июндан карантин чоралари кучайтирилади

Соғликни сақлаш вазирлиги Республика махсус комиссиясининг қарорлари билан жорий этилган тартиб ва чекловларга қўшимчалар киритилди:

Унга кўра 28 июндан бошлаб:

  • 12 июлига қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) орқали кириш чекланади (ўта зарурат бўлмаган ҳолларда)
  • Тошкент шаҳрида 18 ёшдан катта барча аҳолини ўзлари бириктирилган оилавий поликлиникаларда иҳтиёрий тарзда оммавий короновирусга қарси эмланиши белгиланди
  • Республика бўйлаб кўнгилочар объектлар – ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, бильярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ва овқатланиш объектлари (ошхона, кафе, чойхона) иш вақти 8:00 дан 20:00 гача чекланади
  • бунда ташриф буюрувчиларга муассасаларнинг сиғимининг 50 фоизидан оширмаган ҳолда хизмат кўрсатиш белгиланди.

Тошкент шаҳрига кириш чеклови кимларга тадбиқ этилмайди?

  • Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахслар ва чет эл фуқароларига
  • даволаниш учун ташриф буюраётган шахсларга
  • Тошкент шаҳрида доимий фаолият кўрсатувчи шахсларга (иш жойи тўғрисида тасдиқловчи ҳужжат бўлган тақдирда)
  • Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижий мамлакатга учиб кетувчи шахсларга (авиачипта бўлган тақдирда)
  • Ўзбекистон Республикасига турист бўлиб келган чет эл фуқароларига ва уларни олиб келаётган автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси ҳамда агар гуруҳли жамоа бўлса, таржимон ёки туристик фирма вакилига;
  • юк ташиш (қурилиш материаллари, қум, шағал ва бошқалар), қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташувчи ва “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг почта жўнатмаларини ташишувчи транспортларга
  • соғлиқни сақлаш тизими ходимларига.

Телеграм каналимиз