«Микрокредитбанк» томонидан паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлаш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш учун кредит ажратиш тартиби белгиланди. Кредит шартлари қуйидагича:
- Муддати: 24 ойгача:
- Имтиёзли давр: 6 ой:
- Фоиз ставкаси: йиллик 14%.
Кредитлар озуқа-ем маҳсулотларини энг арзон бўлган йиғим-терим даврларида захира қилиш, ҳамда паррандачилик корхоналарида айланма маблағларни ошириш ва модернизация қилиш мақсадларида ажратилади.
Банкка тақдим этиладиган ҳужжатлар:
- паспорт нусхаси;
- ариза;
- қарз олувчининг иш жойидан сўнгги 12 ойлик давомида олинган даромадлари тўғрисида маълумотнома);
- дастлабки олди сотди шартномаси.
oilakredit.uz порталидан паррандачилик бизнес режаси
oilakredit.uz порталидан бизнес режалар
Тўлиқроқ маълумотни банк сайти, телеграм канали ёки (998) 71-202-99-99 рақамлари орқали олишингиз мумкин.