Телеграм каналимиз

Кредит тарихи нима? Уни қандай билса бўлади?

Кредит тарихи нима?

Кредит тарихи – бу шахснинг умр давомида банклар, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар, лизинг компаниялари, дўвонларнинг кредит хизматларидан фойдаланганлиги тўғрисидаги маълумотлардир. Кредит тарихида сизнинг қачон қайси ташкилотдан қанча миқдорда қарз олганингиз ва уни қандай тўлаганингиз, қарз сўндиришидаги кечикишлар, ёки муаммолар тўғрисида батафсил маълумот бўлади. Бошқача қилиб айтганда кредит тарихи бу сизнинг молиявий интизомингизга баҳо деса ҳам бўлади.

Кредит тарихи қаерда ишлатилади?

Сизнинг кредит тарихингизга асосан сизнинг молиявий ҳолатингиз, қарзни ўз вақтида қайтара олиш қобилиятингиз баҳоланади.

Кредит тарихи асосида қарздорларнинг рейтинги тизими (скоринг) шакллантирилади.

Кредит скоринги – бу Сизнинг кредитни тўлай олиш қобилиятингизни баллар орқали баҳолаш тизимидир. Ушбу баллар сизнинг муддати ўтган қарздорликнинг мавжуд ёки йўқлиги (просрочка), даромадларингиз, юритаятган фаолият турингиз, сизнинг ёшингиз ва турмуш ҳолатиниг, ва яна бошқа бир неча омиллар асосида тўпланади.

Скорингда юқори баллга эга бўлишлик сизнинг кредит олишингиз эҳтимолини шунчалик оширади.

Кредит тарихини қаердан билиб олсам бўлади?

  1. Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) портал орқали кредит тарихини билиб олиш имкони мавжуд
    • Бунинг учун ЯДИХПдаги «Кредит тарихини олиш» бўлимига ўтасиз
    • керакли маълумотларни тўлдирасиз (яшаш ҳудуди, паспорт маълумотлари, телефон рақам)
    • тўловни амалга оширасиз
  2. Кредит-ахборот таҳлилий маркази сайти орқали билиб олишингиз мумкин

Хизматдан фойдаланиш нархи йилига бир марта бепул, бир мартадан зиёд фойдаланиш 2021 йил 16 июнь ҳолатида 12 680 сўмни ташкил этади.

Ёшлар ва хотин-қизларга имтиёзли микрокредитлар ажратилмоқда

Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси Fursat ишга тушурилди

Телеграм каналимиз