Телеграм каналимиз

Ёшлар бизнес лойиҳалари учун имтиёзли кредитлар ажратилади

Президентининг “Ёшлар саноат va тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5088 сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 294-сонли қарорига мувофиқ ёшлар бизнес лойиҳаларни молиялаштирилади.

Шартлар қуйидагича:

  • Миқдори: республика бўйича 100 млн. АҚШ долл;
  • Муддати: 7 йил, шу жумладан имтиёзли давр 3 йилгача;
  • Фоиз ставкаси: Миллий валютада – 14 фоиз, хорижий валютада – 3 фоиз.

Кредит таъминоти:

  • Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги (кредит суммасининг 50 фоизигача миқдорида, бироқ 500 млн. сўмдан ошмаган миқдорда);
  • Устав фондида давлат улуши 50 фоиз va ундан юқори бўлган суғурта ташкилотларининг суғурта полиси (кредитларнинг 50 фоизигача миқдорида, бироқ 500 млн. сўмдан ошмаган миқдорда).

Молиялаштирувчи банклар: Ўзмиллийбанк, Асакабанк, Халқ банки, Ипотека-банк, Ўзсаноатқурилишбанк, Агробанк, Туронбанк, Алоқабанк, Микрокредитбанк, Қишлоққурилишбанк.

Телеграм каналимиз