Телеграм каналимиз

Мандат санаси / ДТМ жавоблари

2021-2022-йил мандат жавоблари қачон эълон қилинади?
ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари 2021 йил 3 сентябрь куни қуйидаги график бўйича эълон қилинади:

  • соат 15:00 да – Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий, Бухоро, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари
  • соат 16:00 да – Фарғона, Aндижон ва Наманган вилоятлари
  • соат 17:00 дан – Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри

2021-2022-ўқув йили учун ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижаларини қуйидаги усулларда билиб олиш мумкин:

  • my.dtm.uz сайти орқали
    • бунда сизга паспортингиз серияси ва рақами, шахсий идентификация рақамингиз керак бўлади.
  • mandat.dtm.uz сайти орқали:
    • бунда сиз “Bakalavr-2021” бўлими орқали абитуриент айдисини киритасиз
  • ДТМнинг телеграм ботлари орқали
  • 5100 рақамига СМС жўнатиш орқали (хизмат ҳаққи ундирилади)
  • ОТМларнинг қабул бўлимларида
Телеграм каналимиз