2021 йил 12 октябрда Вазирлар Маҳкамасининг «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган янги турмуш қурган ёшларнинг якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит ажратиш тартиби тўғрисидаги 637-сон низом тасдиқланди.
Унга кўра:
- 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган
- биринчи марта турмуш қурган ёшларнинг алоҳида тоифаларига
- бозор ставкасида асосида
- мижоз хоҳишига кўра 6 ой имтиёзли давр билан
- 20 йилгача муддатда
- бир қарз олувчига 33 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда
кредитлар банклар томонидан қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадлилик шартларида, «Саховат ва кўмак», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» жамғармалари кафиллиги асосида гаровсиз кредитлар ажратилади. Бунда кафиллик тўловлари мавжуд эмас.
Бунда якка тартибда қурилаятган хонадонда қўшимча қурилаётган уй-жой қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда бошланғич бадали тўланиши керак
Кредит суммаси қарз олувчининг пластик картасига ёки пудрат ташкилотининг ҳисобварағига ўтказиб берилади
Кредит қарздорлигини 3 ой ичида сўндириш имкони бўлмаган тақдирда, қарздорликлар кафиллик ташкилотлар ҳисобидан қопланиши назарда тутилган.
Ипотека кредитлари билан бу ерда танишинг
Уй-жой сотиб олиш субсидия ажратилиш тартиби бўйича барча саволларга жавоб