Янги бизнес очдингиз, мижозлар оқимини йўлга қўйиш ҳаракатидамисиз? Ундай бўлса ушбу мақоламиз сиз усун махсус!
Бизнесни реклама қилишнинг турли туман йўллари мавжуд. Ҳозирги кунга қадар энг оммабоп усулларидан газета ва телевидениеда реклама бериш ва ташқи рекламадан фойдаланишдир. Афсуски, ушбу усуллар ўзининг мевасини бериши учун каттароқ маблағ талаб этилади. Кичик ва микро бизнес эгалари бизнес бошлаётган пайтда ушбу маблағларга эга бўлмаслиги ҳам мумкин. Кейинги пайтларда реклама қилишнинг яхши ва янги усуллари пайдо булиб келмоқда. Айниқса интернет реклама ўзининг самарадорлиги билан бошқа реклама каналларидан ажралиб турмоқда. Интернетда бизнесингизни ривожлантиришнинг асосий икки усули мавжуд. Интернетда бизнесни ривожлантириш бўйича маслаҳатларимни диққатингизга ҳавола қиламан:
- Биринчи навбатда Гугл ва Яндексда бизнесингизни рўйхатдан ўтказинг. Буни сиз мустақил амалга ошириб биласиз. Шунда Гугл ва Яндекс қидирув тизимида ва гугл ва яндекс карталарда сизнинг бизнесингиз қаерда жойлашгани, қандай хизматларни амалга оширасиз, алоқа учун телефон рақамлар еки мессенджерларга хаволаларни потенциал мижозларингиз қидирув тизимларидан тезда топиб олишлари мумкин. Агарда Google ва Яндексда бизнесингизни рўйхатдан ўтказишда қийналсангиз, менга мурожаат қилишингиз мумкин.
- Ижтимоий тармоқларда (Фейсбук, Инстаграм, Вконтакте, Твиттер) бизнесингизни аккаунтини очинг. Маҳсулот ва хизматларингиз ҳақида мунтазам гапиринг (ёзинг). Агарда ижтимоий тармоқларда аккаунтларни юргизишда вақтингиз етмаса SMM юритиб биладиган мутахассисни ёлланг. (Айтганча SMM нима эканлигини билмоқчи бўлсангиз ушбу мақолани ўқинг)
- Телеграмда канал очиб бизнесингизда бўлаётган воқеа ва ҳодисаларни еритиб боринг. Потенциал мижозлар ва ҳақиқий мижозлар фикр алмашишлари учун телеграм гуруҳ яратинг ва уларнинг саволларига мунтазам жавоб беринг
- Ҳудудий телеграм каналларда реклама сотиб олинг ва бизнесингизни бутун ҳудудда танитинг. Айнан ҳудудий янгиликларни чоп этиб борадиган каналларда ушбу ҳудуд бўйича потенциал аудитория мавжуд бўлади.
- Таргет реклама рекламани ёқинг. Фейсбук ва инстаграмда таргетинг рекламаси орқали сиз хохлаган мижоз портрети бўйича аудиторияни таргет қилиш мумкин. Ҳудуд, ёш, жинс, қизиқишлари бўйича сегментларга ажратиб уларга рекламангизни кўрсатиш имкони мавжуд
- Бизнесингизни сайтини яратинг. Потенциал мижозларингизни қизиқтирадиган мавзуларда мақолалар ёзиб уларни сайтингизда жойлаштириб боринг. Потенциал мижозларингиз гугл ва яндекс қидирув тизимларидан муаммоларига ечим қидираётган пайтда сизнинг сайтингизга рўпару келишади ва сайтингизга ўтишади.
- Google Ads ва Яндекс Директ орқали контекст реклама кампаниясини созланг. Бу сизнинг сайтингизни маълум бир сумма эвазига Google ва Яндекснинг биринчи саҳифасига, ҳатто биринчи сатрларга чиқаришга имкон беради.
Бонус маслаҳат: Ютуб платформасида бизнесингизни каналини яратинг. Каналда маҳсулот ва хизматларингиз ҳақида видеолар тасвирга олиб уларни юкланг. Ютуб видеолари Google қидирувининг биринчи саҳифаларидан жой олиш эҳтимоли кўпроқ.