Телеграм каналимиз

Гаров реестри базаси Адлия вазирлигининг “Нотариус” автоматлаштирилган ягона ахборот тизимига интеграция қилинди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Гаров реестри базаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Нотариус” автоматлаштирилган ягона ахборот тизимига интеграция қилинди, деб хабар берди Марказий банк.

Бу нима беради?

Эндиликда бирламчи бозордаги кўчмас мулк ва транспорт воситаларига нисбатан ипотека шартномаларини расмийлаштирган кредит ташкилотлари (тижорат банклари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар) мол-мулкка тақиқ қўйиш, тақиқни ечиш ҳамда мулк ҳолати (тақиқ бор ёки йўқлиги) тўғрисида маълумот олишни Гаров реестри сайти орқали Нотариатнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида мустақил равишда амалга оширишлари мумкин.

Телеграм каналимиз