Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида янги иш ўринлари яратилишини рағбатлантириш фонди янги иш ўринлари яратилишини таъминлайдиган кичик лойиҳалар учун имтиёзли микрокредитлар ажратмоқда.
Агробанк билан хамкорликда бериладиган кредитлар куйидаги шартлар асосида ажратилади:
- 3 йилгача муддатга
- 6 ой имтиёзли давр билан
- Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси бўйича (15%)
- Базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробаригача (111 500 000 сум)
Кредит ажратиладиган йуналишлар:
- хизмат кўрсатиш соҳасида, маиший, таъмирлаш, таълим, тиббиёт, ахборот-коммуникация ва бошқа соҳаларда ишлайдиган корхоналарни ташкил этиш ва жиҳозлаш учун
- аёлларнинг хунармандчилигини ривожлантириш учун
Кушимча маълумотларни Тошкент шахар хокимлиги сайти, Агробанк алока маркази +998 (71) 202-80-08 ва Янги иш ўринлари яратилишини рағбатлантириш жамғармаси телефонлари +998 (71) 239-41-36 оркали олишингиз мумкин.
Кредит янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боришингиз мумкин.