Bank va biznes тугалланган хафтадаги банк сохасидаги сўнги янгиликлар билан таништиради.
«Эркин» омонати янги шартлари
«Эркин» омонати янги шартлар билан тақдим этилди. Минимал маблағ миқдори туширилди. Қўшимча маблағ киритиш ва шартномани бузмасдан маблағ ечиб олиш мумкин. Омонат шартлари қуйидагича:
Муддати – 13 ой
Фоиз ставкаси — 18%.
Минимал миқдори — 3 000 000 сўм
Алоқабанк
AloqaMobile иловасига HUMO карталарини қўшди.
Энди банк мобил иловасида HUMO картларидан фойдаланиш мумкин.Илова орқали балансни кўриш, тизим ичида пул ўтказиш ва тўловлар қилиш имконияти яратилди.
«Юбилей28» янги омонат тури таклиф қилинди.
Мустақилликнинг ва банк ташкил топганининг 28 йиллиги муносабати билан
янги омонат тури тақдим этилди. Расмийлайштириш банк филиаллари ва мобил илова
орқали.Омонат шартлари қуйидагича:
Муддати – 6 ва 13 ой
Фоиз ставкаси — 22%.
Минимал миқдори — 2 000 000 сўм
Премиал карталар, жисмоний шахсларни кредитлаш ва Нидерландия тараққиёт банки билан келишув
«Visa International» халқаро карталар линейкаси янгиланди. Visa Platinum Light картасига хизмат кўрсатиш нархлари сезиларли даражада пасайди : картани чиқари – 22 300 сўм, хизмат кўрсатиш ойига – 0.49 АҚШ доллари қилиб белгиланди.
Жисмоний шахсларни кредитлаш қайта тикланди. Энг оммабоп кредит турлари сифатида банк авто кредит ва номақсад кредитларни қайд этди.
Нидерландия тараққиёт банки билан келишув 20 млн АҚШ долларлик кредит шартномаси имзоланди.Ушбу кредит линияси доирасидаги маблағлар икки йўналишда ажратилади : энергия тежовчи лойихалар ва кичик бизнесни қўллаб қувватлаш.
Омонатлар шартлари ўзгарди
2019 йил 1 сентябрь холатига банк миллий ва хорижий валютда жами 19 турдаги омонат таклиф қилмоқда. Фуқороларнинг омонатлардан даромадини ошириш мақсадида қатор ўзгаришлар киритилди. Улар билан мана бу ерда танишишингиз мумкин.