Узбекистон Республика Вазирлар Махкамаси 2001 йил 26 июлдаги 318-сон карорига кура таълим кредити буйича куйидаги имтиёзлар мавжуд:
- банклар томонидан чин етимлар, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилар, болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари учун — 0% ставкаси асосида таълим кредитлари берилади
- кам таъминланган оила талаба-фарзандлари учун – таълим кредити қўшилган фоизлар суммасининг 50% кисмини Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан тўланади
- муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган давр учун талабадан кредитлари фоизи ундирилмайди
Бундан ташкари 2020 йил 1 январдан таълим кредитлари фоиз харажатларининг бир қисмини «Yoshlar — kelajagimiz» жамғармаси ҳисобидан компенсация қилиш йулга куйилган.
Кредит, ипотека янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боринг.