Телеграм каналимиз

1 октябрдан номерни сақлаган холда компанияни ўзгартириш мумкин бўлади

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантриш вазирлиги буйругига кўра 2020 йил 1 октябридан бошлар алоқа абонентлари мобил телефон рақамини ўзгартирмаган холда бошқа алоқа операторига ўтказиши мумкин бўлади.

Бунинг учун янги ва хозирги алоқа оператори билан керакли шартнома тузилади, хозирги оператордан қарздорлик тўликлигича ёпиш зарур бўлади.

Яъни, сизнинг рақамингиз, масалан, +998 99 225 25 25 бўлса, худди шу ракам билан UMS абонентлигига ўтишингиз мумкин бўлади.

Тўлдириладиган ариза ва шартнома шакллари, абонентни кўчириш схемаси билан бу ерда танишишингиз мумкин

Сўнги янгиликларни телеграм каналимизда кузатиб боринг.

https://t.me/joinchat/AAAAAEd5qMx0cl16n-TpuQ
Телеграм каналимиз