Транспорт вазирлиги хабарига кўра, 2020 йил сентябрь ойидан айрим давлатлар билан авиақатновларни йўлга қўйиш масаласали кўриб чиқилмоқда. Хусусан, Туркия, Қозоғистон, БАА, Беларусь каби давлатлар билан мунтазам авиақатновлар йўлга қуйилиши мухокама қилиняпти.
Бунда, қуйидаги тартиб ўрнатилади: йўловчи парвозгача 72 соатгача бўлган муддат ичида Covid-19 тестидан манфий натижа билан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома (рус ёки инглиз тилида) тақдим этиши лозим
- қизил ҳудудга киритилган давлатларда – фақат ПЗР (полимера занжирли реакация) текшируви орқали
- сариқ ҳудудга киритилган давлатларда – ПЗР (полимер-занжирли-реакация) текшируви ёки экспресс тести орқали
Олдинроқ сенятбрь ойи учун чартер рейслари рўйхати эълон қилинган эди (танишиш)
Сўнги янгиликларни телеграм каналимизда кузатиб боринг.