Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги ПҚ-3777 сонли «Ҳар бир оила -тадбиркор дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги қарорига асосан Халқ банки ҳунармандчилик ташкил қилиш учун қуйидаги шартлар асосида имтиёзли кредитлар ажратади:
Кредит мақсади: қарорда кўрсатилган мақсадлар (оилавий тадбиркорлик, касаначилик, тикувчилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини етиштириш, ихчам иссиқхоналар ташкил қилиш ва бошқалар)
Кредитлаш субъекти: жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари
Муддати: 36 ойгача
Имтиёзли давр: 6 ойгача
Кредит фоизи: йиллик 16%
Кредит суммаси:
- тадбиркорларга – 1000 БҲМгача (223 000 000 сўмгача)
- жисмоний шахларга – 150 БҲМгача (33 450 000 сўмгача)
Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
Жисмоний шахслар учун:
- ариза
- паспорт нусхаси
- шаҳар ва туман Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш маркази хулосаси
- ҳудудлар сектор раҳбарлари ва МФЙ томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун бериладиган кредитлаш бўйича тавсиянома
- товар (мол) етказиб берувчилар билан тузилган олди-сотди шартномалари
Юридик шахслар учун:
- ариза
- таъсис ҳужжатлари
- бизнес режа
- таъминотга тегишли ҳужжатлар
- товар(мол) етказиб берувчилар билан тузилган олди-сотди шартномалари
- шаҳар ва туман Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш маркази хулосаси
- кредит ажратилиши юзасидан вилоят ишчи гуруҳ хулосаси
Тўлиқроқ маълумотни банкнинг расмий сайти, телеграм канали ва +998 (71) 210-20-02 рақамлари орқали олишингиз мумкин