Телеграм каналимиз

Четга чиқишга тақиқни Telegram-бот орқари текширинг

Бу ҳақида Миграция Агентлиги хабар берди. Бунинг учун @mibuzbot телеграм ботига мурожаат қилишингиз мумкин. Чекловларни аниқлаш учун телефон рақамингиз ва паспорт серияси керак бўлади.

Бот орқали аниқланган қарздорликларни Click, Payme, Upay каби тўлов тизимлари орқали онлайн тўлашингиз мумкин. Бундан ташқари четга чиқишга чекловлар ва қарздорликни mib.uz сайтида ҳам онлайн текширса бўлади.

2018 йил 1 майдан МИБ томонидан Ўзбекистонда сув, энергоресурслар ва бошқа ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги борларнинг ягона базаси яратилганди. Бу рўйхатга киритилган фуқаролар чет элга чиқиши тақиқланади ва бир неча турдаги хизматлардан фойдала олишмайди.

Телеграм каналимиз