2020 йил 22 сентябрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёв «Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги фармони имзолади.
Унга кўра:
- 2021 йил 1 январдан биометрик паспорт ўрнига идентификация ID-карталари жорий этилади
- картанинг амал қилиш муддати:
- 1 ёшгача болаларга берилганда – 2 йил
- 1 ёшдан 16 ёшгача болаларга берилганда – 5 йилгача
- 16 ёшдан ошганларга берилганда – 10 йил
- карта ҳужжатлар қабул қилиб олингач 1 иш куни ичида расмийлаштириб берилади
- карталар 2 босқичда жорий этилади:
- 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача – 16 ёшга тўлганда ҳамда қонунчиликда кўзда тутилган бошқа сабабларга кўра ихтиёрий равишда
- 2023 йил 1 январдан 2030 йил 31 декабргача мажбурий тартибда амалга оширилади
- 2011 йил намунасидаги биометрик паспортлар 2031 йилдан 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб топилади
ID-картада қуйидаги маълумотлар киритилади:
- ҳужжатнинг номи, рақами, ким томонидан берилганлиги, амал қилиш муддати
- исм-шариф
- жинси, туғилган сана ва жойи
- фуқаролиқ
- жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами
- карта эгаси фотосурати
- имзо
Бундан ташқари карта чипида биографик маълумотлари, миллати, қўл бармоқлари излари, электрон рақамли имзо калитининг сертификати киритилади.
Карта расмийлаштиришда топшириладиган ҳужжатлар:
- ариза-анкета
- илгари берилган паспорт ёки ID-карта
- туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома (ID-карта биринчи маротаба расмийлаштирилаётганда)
- давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция
ID-карта расмийлаштиришда БҲМнинг 89 фоизини миқдорида давлат божи ундирилади (2020 йил 23 сентябрь ҳолатида 198 470 сўм)