«Тенге банк» 21 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқароларига микрокредитларни қуйидаги шартлар асосида таклиф этаяпти:
- Миқдори: 50 млн. сўмгача
- Фоизи: йиллик 23%
- Муддати: 3 йилгача, имтиёзли даврга эга эмас
Микрокредит ажратилганида бошланғич тўлов талаб қилинмайди
Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
- қарз олувчилар паспорти
- қарз олувчиларнинг сўнгги 6 ойлик даромади тўғрисида маълумотнома (ИНПС, СТИР кўрсатилган ҳолда)
- кредит таъминотига тегишли ҳужжатлар
Кредит суммаси «Тенге банк» да очилган пластик карта ҳисоб рақамига кўчириб берилади. Кредитни онлайн расмийлаштирилиш мумкин
Барча аризалар мижоз томонидан ҳужжатлар тўплами топширилган кундан бошлаб 3 иш куни ичида кўриб чиқилади.
Тўлиқроқ маълумотга «Тенге банк» расмий сайти, телеграм канали ёки қуйидаги телефон рақамлари +998712038899 / +998712030065 орқали эга бўлишингиз мумкин.