Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 5 октябрь куни «Рақамли Ўзбекистон 2030 стратегиясини тасдиқлаш ва уни самрали амалга оишириш чора тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади.
Фармонга кўра, ташкилий ишлар икки йўналишда амалга оширилади:
- Ҳудудларда рақамли тизим ўрнатилиши
- Тармоқларининг рақамли тизимга ўзгартилиши
Улар қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Аҳолининг Интернетга уланиш даражасини 78%дан 95%га ошириш
- 400 дан ортиқ ахбарот техналогиялари ва электрон хизматларни жорий этиш;
- «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида 587 минг кишини ўқитиш
- Бошқарув жараёналарини автоматлаштириш мақсадида 280 дан ортиқ ахбарот тизимларини ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш
2020 йилнинг 1 ноябрдан бошлаб инвеститсия лойиҳалари, халқаро молия институтлари, хорижий молия ташкилотлари ва донор мамлакатлар томонидан бериладиган жами маблағнинг 5%дан кам бўлмаган қисми рақамли компонентларга йўналтирилади.
Режалаштирилган ўзгартиришлар:
- 2021 йил 1- январдан ID-карта беришда фуқаронинг давлат идоралари билан ўзаро муносабат ўрнатиши учун шахсий кабинетлар шакиллантирилади
- 2021 йил 1- июлидан бошлаб очиқ маълумотлар порталида давлат харидлари, дори-дармон воситалари ва ер ресурсларини рўйхатдан ўтқазиш патентлари, шунингдек бошқа статистик маълумотлар онлайн кўринишда жойлаштирилади
- 2021 йил 1 – августдан бошлаб давлат божлари, йиғимлари, жарима ва бошқа мажбурий тўловларни интернет орқали тўлаш имкониятлари пайдо бўлади
- 2020 йил 1 – ноябридан бошлаб IT-park резиденти мақомини технологиялар бўйича ўқитиш хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар олиш ҳуқуқига эга
- 2022 йил 1- январга қадар банк хизматларини онлайн тарзда хизмат кўрсатишга ўтқазилиши режалаштириляпти
- 2021 йил 1- январдан бошлаб давлат томонидан фуқароларнинг оммабоп йўналишларда IT- сертификатларини олиш учун сарфлаган харажатларининг 50% қопланади
- 2021 йил 1 – сентябрга қадар аҳолини IT саводхонлигини ошириш марказлари очилади
- 2023 йил охирига қадар IT- технологияларни чуқур ўрганадиган 200 ортиқ ихтисослаштирилган мактаблар очилади
- 2022 сўнгигача ҳар бир аҳоли пункти ва машҳур сайёҳлик жойларида 10 Mbit/s тезликда ишлайдиган интернетга улаш назарда тутилмоқда
Шунингдек, 2020 йил 1- январга қадар фармон асосида ишга туширилган»Элетрон хукумат» лойиҳаси давлат идораларининг ошкоралиги ва шаффофлигини таъминлади.
Лойиҳани муваффақиятли амалга оширган вазирлик ва идора ҳодимлари, давлат ҳокимияти органлари раҳбралари иш ҳақининг 30% мукофоти билан тақдирланади.
Рақамли Тошкент дастури доирасида 40 дан ортиқ ахбарот тизимлари билан бирлаштирлган геопартал ишга туширилади.