АТ «Халқ банки» режали тўлов картаси (рассрочка) орқали ҳамкор савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари маҳсулотларини, шунингдек, маиший техникалар ва хизматларни, устама фоизларисиз сотиб олиш имкониятини берувчи карталарини қуйидаги шартлар асосида тақдим этади:
- Миқдори – 22 млн. сўмгача
- Фоизи – 0%
- Муддати – 12 ой
«Халқ» банки режали тўлов картаси 5 йил муддатга мўлжалланган бўлиб, карта учун тўлов 15% БҲМ (33450,0 сўм)ни ташкил этади. Бундан ташқари, кредит картани онлайн расмийлаштириш имконияти ҳам мавжуд.
Картадан бошқа карталарга пул ўтказиш имконияти мавжуд эмас
Тўлиқроқ маълумотни «Халқ» банки расмий сайти, телеграмм канали ёки +998 (71) 210-20-02 телефон рақами орқали билиб олишингиз мумкин.