Юридик ва жисмоний шахсларга валютани қонуний айрбошлашга рухсат бериш масаласи жамоавий мурожаатлар портали томонидан олиб чиқилди. Шикоятчилар бу қуйидаги ноқулайликларни ечишга ёрдам беришини санаб ўтишди:
- Банкларнинг дам олиш кунлари ҳизмат кўрсатмаслиги;
- Банклар иш графигининг ноқулайлиги;
- Карантин қоидалари бузилган ҳолда навбатнинг ҳаддан ортиқ кўплиги;
- Барча ҳудудларда ҳам банк филиаллари йўқлиги;
Мурожаат этувчилар «иш вақти якунида, яъни тушки соат 4 дан сўнг банкка киришнинг имкони йўқлиги» кабиларни алоҳида такидлашди.
Шу муносабати билан бу савол «Менинг фикрим» порталида кўриб чиқилмоқда. Таклиф 10 000 (ўн минг) та овоз тўпланган ҳолатда муаммо сенат томонидан ўрганилиб чиқилади.
Сиз ҳам порталда ўз фикрингизни билдиринг!