Мамлакатимизда карантин қоидалари юмшатилган бўлса-да, батамом бекор қилингани йўқ. Карантин қоидаларига қатъий риоя этилишини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти ИИБ томонидан 2020 йилнинг 17 октябрдан Республикамизда биринчи марта Фарғона вилоятида жамоат жойларида карантин қоидаларига амал қилмай, ниқобсиз ҳаракатланган фуқароларни видеофотофиксация воситалари орқали аниқлаш амалиёти йўлга қўйилди.
Фотосуратга олинган ниқобсиз фуқароларнинг шахси махсус базада аниқланиб, ИИО ва Давлат санитария эпидемиология назорати маркази ходимлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилади. Ушбу баённома эса, фуқаронинг яшаш хонадонига почта орқали юборилади.
Бир куннинг ўзидаёқ, яъни 17 октябрь куни ниқобли тартибга амал қилмаган 156 нафар шахслар аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Ўз саломатлигингизга бефарқ бўлманг! Карантин қоидаларига амал қилинг!