“Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали қиш мавсумида табиий газни етказиб бериш технологик режим жараёнларидаги газ билан боғлиқ ишлар бажарилиши муносабати билан, вилоятга келувчи табиий газ босимида пасайиш кузатилишини маълум қилади. Чора-тадбирлар, аввало, табиий газ билан аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз равишда таъминлашга қаратилган бўлиб, бу шахобчаларгадаги газ оқимини камийишига олиб келиши мумкин.
Шу мунособати билан, шохобчаларга табиий газни етказиб бериш жорий йилнинг 27 октябридан ҳар кунлик эрталаб соат 06:00дан кеч соат 16:00га қадар белгиланди.
Вилоятимиздаги барча ҳайдовчилардан ўз автоуловларига газ тўлдиришда ҳар кунлик белгиланган 06:00 – 16:00 вақт оралиғида газ тўлдириш ишларини техника хавфсизлиги қоидалари асосида амалга оширишларини сўраймиз.
Суюлтирилган газ баллонлар онлайн назорат қилинади
Жамиятимизда юз бераётган ўзгаришлар тўғрисида қуйидаги манба орқали билиб олинг