2020 йилнинг 15 октябридан бошлаб «Нududgazta’minot» АЖ томонидан суюлтирилган газ баллонларининг олди-сотдисини назоратга олиш мақсадида уч босқичли онлайн рўйҳатлаш тизими йўлга қўйилди.
- I босқичда — маиший газ баллонларига махсус штрих кодли стикерлар ўрнатилади;
- II босқичда — истеъмолчилар ID карталар билан таъминланади;
- III босқичда — мазкур жараёнлар «Е-gaz» онлайн тизимига уланади.
Нарх-навони асоссиз оширилишининг олдини олиш учун истеъмолчиларнинг ID карталари барча маълумотлар билан таъминланган.
Истеъмолчи, фақатгина, ҳар 45 кунда газ балон ҳарид қилиши мумкин
Суюлтирилган газ таъминотида кўрсатилаётган хизмат сифатини янада ошириб, тизимдаги коррупция ҳолатларини бартараф этиш мақсадида ҳайдовчи экспедитор ва таъминотчи ходимлар томонидан газ баллон учун қўлдан нақд пул олинишига йўл қўйилмайди.
Бухорода газ босими пасайиши айтилди
Жамиятимизда юз бераётган ўзгаришлар тўғрисида қуйидаги манба орқали билиб олинг