2020 йилнинг 2-ноябирида (3284-сон) бюджет маблағлари ҳисобидан фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техник дастурларини амалга оширишда иштирок этаётган илмий-тадқиқот муассасаларининг раҳбар ходимлари ва олимлари учун янги окладлар жорий этилди.
Эслатиб ўтамиз, 1 февралдан бошлаб «бюджет» ходимларининг иш ҳақи 7 фоизга ошганлигини кутазган эдик. Шу кундан бошлаб қуйидаги лавозимларга тасдиқланган маош индекслари белгиланган эди:
- институт директори;
- директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари, институт филиали ва бошқа илмий муассасалар директори;
- институт илмий котиби, илмий-тадқиқот лабораторияси (бўлим) мудири;
- филиал ва бошқа илмий муассасалар директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари;
- бош етакчи, катта ва кичик тадқиқотчилар;
- тадқиқот стажери.
Окладга кўра, иш ҳақи суммаси, аввалгидек, илмий даража, унвон ва баъзи ҳолларда илмий фаолият тажрибасига боғлиқ бўлиб, лавозимлар учун янги миқдорлар белгиланди.