Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» ги қонуннинг солиқдан озод қилиш бандига айрим қўшимчлар қилинди.
Энг аввало, даромаднинг фоиз кўринишида солиғи тўғрисидаги мақолага қўшимчалар киритилди:
- Ўзбекистоннинг нотижорат ва бюджет ташкилотларига резидент-юридик шахслар томонидан жойлаштирилган омонат фоизлари ставка бўйича солиққа тортилади ва истеъмолчи бюжети аниқланган пайтда ҳисобдан ечиб олинади.
Умумий даромадга киритилмаган даромадлар ўзгартиришлари қуйидагилардан иборат:
- Жисмоний шахсларнинг умумий даромадлари таркибига қонунда белгиланган нафақалар, давлат пенсиялари киритилмайди, вақтидан олдин ногиронлик нафақалари бундан мустасно (касал оила аъзосига ғамхўрлик қилиш учун нафақалар ҳам).
Умумий даромадга киритилмаган даромадлар тўғрисидаги модданинг янги бандини қаршилаймиз:
- Жисмоний шахсларнинг даромадларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, касаба уюшмалари, хайрия, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш жамғармалари ва бошқа корхоналар томонидан ажратилган маблағлар киритилайди:
- Низомда назарда тутилган тадбирлар доирасида бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар;
- Даволаш ва тиббий хизматларнинг нархи, ногиронларнинг профилактикаси ва реабилитацияси учун техник жиҳозларни сотиб олишга сарфланган миқдор;
- Шахснинг манфаатлари учун етказиб берувчидан товар ва хизматларни сотиб олиш суммаси;
- Қўллаб-қувватлаш ҳайриялар шакллари (нақд пулдан ташқари).
Солиқ солинмайдиган даромадлар тўғрисидаги модданинг янги банди билан танишинг:
- Солиғ даври мобайнида жисмоний шахсларга ажратилган қуйидаги ёрдам турлари учун (умумий миқдори 15 миллион сўмдан ошмаган ҳолатда) солиқ талаб қилинмайди:
- фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, касаба уюшмалари, хайрия ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фондлари томонидан солиқ тўловчиларга бериладиган нафақалар, шунингдек пул маблағлари кўринишидаги бошқа ёрдам турлари.