Телеграм каналимиз

Президентнинг академик лицейларни такомиллаштириш тўғрисидаги қарори эълон қилинди

Президентнинг “Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. 

Ушбу қарорга кўра, лицейларда дарс бериш тизими, ходимларларни ёнлаш, маош ва устама белгилаш тартибига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

Эндиликда олий таълим муассасаларининг ўқув ишлари учун масъул проректори (филиал директори ўринбосари) бир вақтнинг ўзида академик лицей директори ҳисобланади. Шуниндек, мазкур қарорга мувофиқ лицейларлар учун педагогларни ёллашда камида 5 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлиш тўғрисидаги талаб бекор қилинди.

Академик лицейлар фаолияти йилига икки маротаба Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ҳайъат йиғилиши ҳамда ОТМларнинг илмий кенгашида кенг муҳокамадан ўтказилади. 

2021/2022 ўқув йилидан:

  • академик лицейларнинг рейтинги ишлаб чиқилади;
  • академик лицейлар йўналишлари ва блокларига қараб бир педагог ходимга тўғри келадиган ўқувчилар сони нисбатининг чекланган нормативи 1:12 нисбатда белгиланади; 
  • чуқурлаштириб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳар семестрда ўқувчиларни, салоҳиятига кўра, тенг нисбатда гуруҳларга бўлиб ўқитишга рухсат этилади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификатини бериш бўйича академик лицейларнинг иккинчи босқич ўқувчилари учун тўртинчи семестр давомида бепул тест синови ташкил этилади.


Бундан ташқари, 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат бюджети маблағлари ҳисобидан академик лицей педагоглари ва ходимларининг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида:

  • академик лицей педагог ва ўқув-ёрдамчи ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашда Халқ таълими вазирлиги тизимидаги айрим фанларга ихтисослаштирилган мактабларнинг тегишли ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари қўлланилади;
  • академик лицей директорининг ўқув-тарбия жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган ўринбосарларининг базавий лавозим маошига 20 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар тўланади;
  • бўйсунуви бўйича тегишли олий таълим муассасасининг молиявий имкониятидан келиб чиқиб, бюджетдан ташқари, жумладан, тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан академик лицейларда ўрнак кўрсатган педагог ва ходимларга лавозим маошларининг 100 фоизигача миқдорида ҳар ойлик устамалар тўланади;
  • академик лицейларнинг фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD), шунингдек, фан доктори ёхуд фан доктори (DSc) илмий даражаларига, профессор ёки доцент илмий унвонларига эга бўлган педагог ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра олий таълим муассасаси катта ўқитувчисига тенглаштирилади;
  • таълим муассасаси раҳбарининг базавий лавозим маошига нисбатан бош ҳисобчининг базавий лавозим маоши 80 фоиз миқдорида, ҳисобчининг базавий лавозим маоши 60 фоиз миқдорида белгиланади.

Телеграм каналимиз