Телеграм каналимиз

Корпоратив байрамлар ўтказиш тақиқланади

Янги йил арафасида бюджет ташкилотларига корпаратив байрамлар ўтказиш тақиқланаши эълон қилинди.

Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра:

  • Вазирлик, идоралар ва давлат улушида бўлган корхоналарига турли хил корпоратив байрам тадбирларини ташкил этиш тақиқланади.

Бундан тежаб қолинган маблағларни таълим, соғлиқни сақлаш, меҳрибонлик уйлари ва бошқа ижтимоий соҳаларга йўналтириш тавсия этилади.

Юқоридаги чеклов ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш объектларида 30 кишидан ошмаган, ҳамда санитария-гигиена ва карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда байрам тадбирларини ўтказишга нисбатан тадбиқ этилмайди.

  • Боғча, мактаб, ҳамда олий таълим муассасаларида тарбияловчилар, ўқитувчилар ва талабалар иштирокида ёпиқ биноларда турли байрам тадбирлари ва кечаларини ташкил этиш тақиқланади.

Фуқароларга янги 2021 йил байрами тадбирларини оила даврасида ўтказиши тавсия этилади.

  • Янги йил байрами муносабати билан болажонлар учун мўлжалланган «Президент арчаси» байрам тадбирлари фақатгина меҳрибонлик уйлари ва болалар шаҳарчалари тарбияланувчилари учун ўтқазилиши белгиланди.

Вазирлик, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари, ҳамда хўжалик бирлашмаларида янги 2021 йил байрами тадбирларини оила даврасида ўтказиш учун ходимларга зарур шарт-шароитларини яратиш чораларини кўрилади.

Жамоат жойларида ниқобдан фойдаланиш бўйича тарғибот ишлари кучайтирилади.

Телеграм каналимиз