Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш Тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлатиришнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги» ПФ-6119-сонли Фармони эълон қилинди.
Фармонга биноан, қурилиш устидан жамоат назоратини таъминлаш мақсадида:
- аҳоли пунктларининг бош режалари жамоат муҳокамаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда тасдиқланади;
- аҳоли пунктлари бош режаларининг жамоат экспертизасини амалга ошириш механизми жорий этилади;
- аҳоли пунктининг таклиф этилган бош режасидан норози бўлган жамоат назорати субъектларининг ташаббусига кўра аҳоли пунктининг муқобил бош режасини ишлаб чиқиш ёки унга ўзгартириш (тузатиш) киритиш механизми жорий этилади;
- аҳоли пунктлари бош режаларининг жамоат муҳокамасини ташкил этиш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари зиммасига юкланади.
Аҳоли пунктлари бош режаларининг жамоат муҳокамаси қуйидаги тартибда амалга оширилади:
- босқич — фуқароларни жамоат муҳокамасини ўтказиш муддатлари, жойи ва тартиби билан таништириш;
- босқич — аҳоли пункти бош режасининг лойиҳаси бўйича жамоат муҳокамаларини ердан фойдаланувчилар ва кўчмас мулк объектлари мулкдорларининг муҳокамалари, ижтимоий сўровлари, фикрларини тўплаш ва бошқа усуллар ёрдамида ўтказиш;
- босқич — жамоат муҳокамасининг қайд этилган натижалари асосида жамоат фикрини таҳлил қилиш;
- босқич — жамоат муҳокамаси натижалари ҳақида оммавий ахборот воситалари, шу жумладан интернет тармоғи орқали аҳолини хабардор қилиш.