Эндиликда, ID-картани ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиш мумкин.
Ҳаммага маълумки, 2021 йил 4-январдан юртимизда ID-карталар жорий этила бошланди. Картани олиш ва алмаштириш учун миграция ва фуқароликни рўйхатдан ўтказиш бўйича исталган ички ишлар бўлимлари, шунингдек, ягона интерактив давлат хизматлари порталига мурожаат қилиш мумкин. ЯИДХП да электрон навбатда туриш ва тўловни онлайн амалга ошириш мумкин. ID-карталар бир иш куни ичида тақдим этилади.
ЯИДХП хизматдан фойдаланиш учун сиз my.gov.uz сайтида шахсий кабинетга эга бўлишингиз керак бўлади. Сўнгра «Паспортни шахсий карта билан алмаштириш учун ариза юбориш» хизматини танлаш лозим. У ерда сиз:
- хизмат кўрсатиш шартларини билан танишиб чиқасиз;
- аризанинг керакли майдонларини тўлдирасиз.
СТИР ва мобил телефон рақам учун ажратилган майдонлар автоматик равишда тўлдирилади.
Aриза кўриб чиқилгандан сўнг, сиз Ички ишлар вазирлигининг вилоят миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига ташриф буюришингиз керак бўлади. У ерда сизга бир иш куни ичида ҳужжат расмийлаштириб берилади.
ID-карталар олиш учун БҲМнинг 89% миқдорида 1 фервалгача 198 470 сўм, 2021 йил 1-февралдан бошлаб 218 050 сўм давлат божи тўланади.
ID- карталар 2022 йил 31 декабрга қадар ихтиёрий равишда, 2023 йил 1 январидан 2030 йил 31 декабригача мажбурий равишда берилади.
IMEI ни рўйҳатдан бепул рўйҳатдан ўтқазиш мумкин бўлади
2021 йил 1 февралдан бюджет ташкилоти ходимларининг ойликлари 10% га оширилади