«Микрокредитбанк» 18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқароларига қуйидаги шартлар асосида истеъмол кредитларини таклиф этмоқда:
- Фоиз ставкаси:
- 12 ойгача – йиллик 23 фоиздан кам бўлмаган миқдорда;
- 24 ойгача – йиллик 24 фоиздан кам бўлмаган миқдорда;
- 36 ойгача – йиллик 26 фоиздан кам бўлмаган миқдорда.
Миқдори:
- Даволаниш харажатлари учун – БҲМнинг 60 баробаригача;
- Тўй маросимларини ўтказиш учун – БҲМнинг 100 баробаригача;
- Автомобилларга газ баллонлари ўрнатиш учун – БҲМнинг 50 баробаригача;
- Дам олиш масканларида даволаниш учун – БҲМнинг 40 баробаригача;
- Қуёш батареялари сотиб олиш учун – БҲМнинг 150 баробаригача;
- Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун – БҲМнинг 50 баробаригача;
- Уй-рўзҳор жихозлари сотиб олиш учун – БҲМнинг 100 баробаригача;
- Уй томини ёпиш ва таъмирлаш ёки сотиб олиш учун – БҲМнинг 150 баробаригача;
- Сув насослари, электр генераторлари сотиб олиш учун – БҲМнинг 30 баробаригача;
- Умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун замонавий мактаб формаларини харид қилиш учун – БҲМнинг 20 баробаригача;
- Уй-рўзғор буюмлари сотиб олиш учун – БҲМнинг 150 баробаригача;
- Махсус ўқув курсларида ўқиш учун – БҲМнинг 20 баробаригача;
- Сафарбарлик чақируви резерви хизмати тўловлари учун Ўз.Рес.МВнинг ““Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари” махсус ҳисоб рақамига бадал ўтказиш тартиби тўғрисида”ги шартномада меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг белгиланган баробари миқдоригача.
- Мотоцикл ва мотомобил,скутерлар сотиб олиш учун – БҲМнинг 150 баробаригача.
Истеъмол кредитлари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини (хизматларни) ишлаб чиқарувчи корхона ёки ташкилотнинг банкдаги ҳисоб-варағига пул маблағларини ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Банкка тақдим этиладиган ҳужжатлар:
- Паспорт нусхаси;
- Иш жойидан 12 ой учун даромадлари тўғрисидаги маълумотнома;
- Қонунда белгиланган таъминот турларидан бирини тақдим этиши керак.
Таклиф этилаётган кредитлар шартлари билан бу ерда танишинг
Тўлиқроқ маълумотни банк сайти, телеграм канали ёки (998) 71-202-99-99 рақамлари орқали олишингиз мумкин.