Эндиликда, янги JOYDA иловаси орқали турли хизматлар учун тўловлар амалга ошириш мумкин. JOYDA қуйидаги хизматларни ўз ичига олади:
- солиқ, коммунал, интернет ва мобиль алоқа тўловларини тўлаш;
- пул ўтказмаларини жўнатиш ва қабул қилиш;
- онлайн кредит олиш ва кредит тўловларини сўндириб бориш;
- валюта айирбошлаш;
- жойларда тўловлар қилиш.
Саноат Қурилиш банк муддатли тўлов асосида харидларни амалган ошириш учун JOYDA мобил иловаси орқали кредитлар тақдим этмоқда:
Муддати: 1 йилгача;
Фоиз ставкаси: йиллик 26,9%;
Кедит аннуитет асосида тўлаб борилади.
Қўшимча талаблар:
- истеъмолчи 18 ёшга тўлган ва 65 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши лозим;
- доимий даромади келиб тушадиган Ўзсаноатқурилишбанк пластик картаси эга бўлиш керак;
- берилган барча кердитлар бўйича қарз миқдори ўртача ойлик даромаднинг 50%дан ошмаслиги зарур;
- аввалги олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарзининг йўқлиги ижобий жавоб кафолатлайди.
Хар бир маҳсулот учун бепул суғурта тақдим этилади.
JOYDA иловаси орқали омонатлар тарифлари шартлари билан танишинг:
«SOG’LIGIM-BOYLIGIM» омонати
Муддати: 6 ой;
Фоиз ставкаси: 17%;
Минимал миқдор: 1 000 000 сўмдан;
Тўлдириш имконияти: йўқ;
Қисман пул ечиб олиш: мумкин эмас;
Вақтидан олдин олиш: йўқ.
«JOZIBALI (МОБИЛ)» омонати
Муддати: 370 кун;
Фоиз ставкаси: 17%;
Минимал миқдор: 3 000 000 сўмдан;
Тўлдириш имконияти: ҳа;
Қисман пул ечиб олиш: мумкин эмас;
Вақтидан олдин олиш: ҳа.
«IMKONIYAT» омонатлар
Муддати: 14 ой;
Фоиз ставкаси: 17%;
Минимал миқдор: 500 000 сўмдан;
Тўлдириш имконияти: йўқ;
Қисман пул ечиб олиш: мумкин эмас;
Вақтидан олдин олиш: йўқ.
Таклиф этилаётган ипотека кредитлар шартлари билан бу ерда танишинг
Банклардаги истеъмол кредитлари билан бу ерда танишинг
Туликрок маълумотни банкнинг расмий сайти, телеграм канали ёки +998 71 200-43-43 қуйидаги рақам оркали олишингиз мумкин.