“Трастбанк” АТБ якка тартибдаги уй-жойларни қуриш, реконструкцияси қилиш, ҳамда кўп қаватли квартира ёки якка тартибдаги уй-жой харид қилиш учун кредитлар таклиф этмоқда.
Ипотека кредити шартлари қуйидагича:
- Миқдори: Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 5000 бараваригача (1 115 000 000 сўм);
- Муддат: 120 ойга қадар;
- Имтиёзли давр: 1 йил;
- Фоиз ставкаси: йиллик 25%;
- Бошланғич тўлов: 30 фоиз.
Кредит таъминоти сифатида сотиб олинаётган якка тартибдаги уй-жой ёки кўп қаватли уйдаги хонадон хизмат қилади.
Якка тартибдаги уй-жой қурилиши ва реконструкциясига қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
- Ариза;
- Қарз олувчининг паспорт нусхаси;
- қарз олувчининг охирги 12 ой давомидаги доимий даромади ҳақидаги маълумотлар;
- Якка тартибдаги уй-жой қуриладиган ер участкасига мижознинг ҳуқуқини белгилайдиган ҳужжатнинг нотариал тартибда тасдиқланган нусхаси;
- Мижоз номига банк филиалида омонат дафтарчаси нусхаси;
- Сотиб олинган қурилиш материаллари ёки бажарилган қурилиш-монтаж ишлар қийматининг баҳоланиши бўйича дастлабки ҳисоб-китоблар;
- Якка тартибдаги уй-жой қурилиши лойиҳаси нусхаси.
Якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп қаватли уйдан квартирани бирламчи уй-жой бозоридан сотиб олиш учун керакли ҳужжатлар:
- Ариза;
- Қарз олувчининг паспорт нусхаси;
- қарз олувчининг охирги 12 ой давомидаги доимий даромади ҳақидаги маълумотлар;
- Уй-жой олди-сотди шартномаси;
- Мижоз номига банк филиалида омонат дафтарчаси нусхаси;
Қўшимча талаблар: ипотека кредити 18 ёшдан катта ва 50 ёшдан ошмаган, мунтазам иш-жойига эга шахсларга ажратилади. Шунингдек талабгорнинг кредит тарихи ўрганиб чиқилиб, муддати ўтган қарздорлиги мавжуд потенциал қаздорларнинг аризалари инкор этилади.
Қўшимча маълумотларни банк расмий сайти, телеграм канал ёки +998 (78) 140-00-88 ушбу рақам орқали билиб олишингиз мумкин.